“Реал Мадрид” бошқа лигага ўтиши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳакамларнинг адолатсиз қарорларидан кейин Испания чемпионатини (Ла Лига)ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
  
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” раҳбарияти мавсум тугагач, Германия (Бундеслига), Италия А Серияси ёки Франция чемпионати (Лига 1)га кўчиб ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбарлари ярим ҳимоячи Жуд Беллингем 12 та ўйинга дисквалификация қилинганидан кейин бундай кескин қарор қабул қилишга мажбур бўлган. Уларнинг фикрича, ҳакамлар корпуси клубга қарши “уруш” эълон қилиб, Беллингемга нисбатан нохолис жазо тайинлаган. Айни вақтда “Реал” ва Ла Лига раҳбарияти клубнинг чемпионатни тарк этиши тўғрисидаги хабарларга изоҳ бермади. Шунингдек, ҳозирда “қироллик клуби” ва Хавьер Тебас ўртасида муносабатлар анча таранглашган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Реал Мадрид” - “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин учун ҳакамлар бригадаси тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Испания чемпионати ҳакамларнинг адолатсиз қарорлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг