“Реал” “Арсенал” етакчисини нишонга олди
Спорт
−
05 Май
3264“Реал Мадрид” клуби “Арсенал” ҳимоячиси Уильям Салибани сотиб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли марказий ҳимоячи “қироллик клуби”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади ва ёзги трансферлар ойнаси вақтида ёки 2026/27 йилги мавсумга қадар француз ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олшига ҳаракат қилади.
Қайд этиш жоиз, Салибанинг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Лондон клуби унга янги шартнома таклиф қилган, аммо футболчи клубда қолишга шошилмаяпти. Сабаби у кўпроқ соврин ютишни истамоқда. Шу боис у клубини алмаштиришга қарши эмас.
Маълумот ўрнида, Салиба жорий мавсум АПЛ доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. “Transfermarkt” портали Салибанинг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси