Уильям Салиба узоқ муддатга сафдан чиқди – ОАВ
Спорт
−
12:52 432 1 дақиқа
Франция терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Уильям Салиба 2026 йилги Жаҳон чемпионатида олган жароҳати туфайли узоқ муддат майдондан четда қолади. Бу ҳақда “L’Équipe” нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, франциялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Унинг тикланиш жараёни 4–5 ой давом этиши кутилмоқда ва шу сабабли Салиба 2027 йил бошигача расмий учрашувларда иштирок эта олмайди.
Клуб миқёсида Уильям Салиба Англиянинг “Арсенал” клуби шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда у Англия Премьер-лигасида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди. Шунингдек, у “канонирлар” сафида Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Салиба Жаҳон чемпионатининг ярим финалида Испанияга қарши кечган ва Франциянинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган учрашувда жароҳат олган эди.
Live
Барчаси