“Реал” афсонаси терма жамоани бошқариши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасининг афсонавий собиқ футболчиси Рауль Гонсалес яқинда украиналик мураббий Александр Петраков тарк этган Арманистон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси вице-президенти Армен Никогосян маълум қилди.

Никогосянга кўра, Рауль Арманистон терма жамоаси мураббийи лавозимига кўриб чиқилаётган бир неча номзодлардан бири. Музокаралар қийин кечмоқда, чунки федерациянинг машҳур мураббийларга тўлаш учун етарли даражада маблағи йўқ. 

“Биз икки вариантни кўриб чиқяпмиз. Кўплаб номзодлар бор, жумладан Рауль. Руи Мота билан музокаралар олиб борилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейди Никогосян.

Маълумот учун, 2019 йилдан буён Рауль“Реал Мадрид”нинг ўринбосарлар жамоаси “Кастилья”га устозлик қилиб келмоқда. Футболчилик фаолияти давомида Рауль “Реал”, “Шальке 04”, “Ал-Садд” ва “Нью-Йорк Космос” каби клубларда тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Рауль Гонсалес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг