Рауль “Овьедо” бош мураббийи этиб тайинланди

Sport

−

image

Испания терма жамоаси ва “Реал Мадрид”нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес “Овьедо” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мутахассис билан тузилган шартнома 2028 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.

49 ёшли Рауль 1994 йилдан 2010 йилгача “Реал Мадрид” сафида тўп сурган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. У мадридликлар сафида 323 та гол урган. Шунингдек, Германиянинг “Шальке”, Қатарнинг “Ал-Садд” ва Нью-Йоркнинг “Космос” жамоаларида ҳам фаолият юритган.

Футболчилик фаолияти давомида у олти марта Испания чемпионлиги ва уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Испания терма жамоаси сафида эса 102 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та гол урган. Бу кўрсаткич бўйича фақат Давид Вилья (59 та гол) ундан олдинда.

Рауль 2018 йилдан 2025 йилгача “Реал Мадрид”нинг ёшлар ва ўсмирлар жамоаларига мураббийлик қилган.

Маълумот учун, “Овьедо” ҳозирда Испаниянинг иккинчи дивизиони – Сегундада иштирок этади. Жамоа 13 турдан кейин 21 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends