“Реал” аъзоси 1 ойга сафдан чиқди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Дани Себальос жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тиббий текширувдан сўнг, футболчи ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳат олгани аниқланди. Ҳозирча “Реал” футболчининг тахминий тикланиш вақти ҳақида маълумот бермаган. Мутахассислар эса, Себальос бир ойга яқин вақт майдонга туша олмаслигини таъкидламоқда. Бу дегани Дани жамоасининг мавсумолди тайёргарлик машғулотларининг аксарият қисмини ўтказиб юборади.

2022/23 йилги мавсумда 26 ёшли футболчи “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширган. “Transfermarkt”га кўра, ярим ҳимоячининг қиймати 12 миллион еврога тенг. Унинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Себальос “қаймоқранглилар” сафида 2 марта Европа Чемпионлар лигасида, 1 марта Испания чемпионатида ғолиб бўлган. У бир мавсумни ижара асосида Лондоннинг “Арсенал” клубида ўтказди. Футболчи “канонирлар” билан Англия кубогида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Дани Себальос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made