Расман: Жонсон истеъфога чиқишга рози бўлди
Олам
−
07 Июль 2022
9882Бугун, 7 июль куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон истеъфога чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, Жонсон ҳукмрон партиянинг янги раҳбари сайланмагунча Бош вазир вазифасини бажаришда давом этади.
“Борис Жонсон истеъфога чиқишга рози бўлди, аммо у Консерватив партиясининг янги раҳбари сайланмагунча Бош вазир бўлиб қолмоқчи”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Борис Жонсон яқин соатларда истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзиши айтилганди. Агар у ўз лавозимини сақлаб қолишда давом этса, келаси ҳафта унга яна бир маротаба Жонсоннинг лавозимида қолиши учун овоз берилиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири Прити Пател, Ташқи савдо котиби Энн-Мари Тревельян, Бизнес, энгергетика ва саноат стратегияси вазири Квази Квартенг, Транспорт вазири Грант Шэппс ва янги Молия вазири Надим Захави Бош вазирни истеъфога чиқишга ундади, бироқ Жонсон уларга ўз лавозимини тарк этмаслигини айтди.
Жориий йилнинг 5 июль куни эса Буюк Британия Ҳукуматидаги икки вазир Риши Сунак, Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид, шунингдек Таълим вазири ўринбосари Уилл Квинс ҳамда Англия ва Уэльс Бош прокурори ўринбосари Алекс Чак Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ бир қатор можаролар фонида истеъфога чиққанди. Сўннги маълумотларга кўра, истеъфога чиққан британиялик сиёсатчиларнинг сони 50 дан ошган.
LiveБарчаси