Расман: Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири қамоққа олинди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2023
15133Аввалроқ, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIRUZ манбаси эса унинг ДХХ ҳибсхонасида сақланаётганини маълум қилди.
Шунингдек, Азиз Воитовнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ қўшимча маълумотлар очиқланди.
Ниҳоят Олий суд ҳам мазкур жиноий иш бўйича маълумотларни очиқлади.
Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган Азиз Воитов (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
"Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи Азиз Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси