Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири қамоққа олинди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2023
21516Ўзбекистоннинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Воитов иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси Яшнобод туман судида танланган.
Азиз Воитов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти: олий, Тошкент молия институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда ишлаган (2000-2017 йй), 2017-2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ Бошқаруви Раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Ботирович Воитов 2022 йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь