Собиқ вазир Азиз Воитов иши 7 ойдан бери биринчи инстанция судида кўрилмоқда
3-саҳифа
−
19 Март 13726 2 дақиқа
Кеча, 18 март куни Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида собиқ қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов иши юзасидан аппеляция суди бошланганини маълум қилди.
QALAMPIR.UZ биринчи инстанция суд ҳукми билан танишиш мақсадида Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов билан боғланди. Олий суд вакилининг айтишича, бу нотўғри маълумот.
“Азиз Воитов иши сентябрь ойида биринчи инстанцияда кўрила бошланди. Ҳозирда суд мажлиси давом этмоқда. Суд тугамаган”, дейди Обидов.
Маълумот учун, Азиз Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Биринчи инстанция суди 2024 йилнинг 15 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўрила бошланган. Жиноят иши ҳажман катта экани, процесс иштирокчилари сони кўплигидан келиб чиқиб, суд ёпиқ тарзда ўтиши белгиланган.
Live
Барчаси