Воитов ДХХ ҳибсхонасида сақланмоқда – QALAMPIR.UZ манбаси
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2023
22872Аввалроқ, Ўзбекистоннинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олингани хабар қилинганди. Ҳозирда у ДХХ ҳибсхонасида сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, собиқ вазир Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-модда (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)си 3-қисми “а” банди ва 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)си 2-қисми “а” банди билан гумон қилиниб ушланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилган. Суд мазкур илтимоснома асосида ишни кўриб чиққан.
Суд Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномасини қаноатлантирган ҳолда Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни лозим топган. Шунингдек, у ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
LiveБарчаси