Расман: Рамос Мексика клубига кўчиб ўтди (видео)
Спорт
−
07 Февраль 2025 2757 1 дақиқа
Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Мексиканинг “Монтеррей” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эркин агент бўлган 38 ёшли ҳимоячи янги клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Ҳимоячи 93-рақамда ҳаракат қилади.
Қайд этиш жоиз, Рамос 2024 йилнинг май ойидан бери майдонга тушмай келяпти. Унинг сўнгги жамоаси “Севилья” бўлди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда ҳимоячи “Севилья” сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи асосан Мадрдининг “Реал” клубидаги ёрқин фаолияти билан танилган. “Transfermarkt” Рамоснинг қийматини 1,8 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг бошқа бир афсонавий ҳимоячиси Марсело фаолиятини якунлагани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь