“Реал”нинг собиқ футболчиси бутсасини михга илди (видео)
Спорт
−
06 Февраль 9440 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби афсонавий ҳимоячиси Марсело футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, 36 ёшли футболчи фаолиятини якунлашга қарор қилган. Унинг охирги клуби Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Марсело футболчилик фаолиятида “Флуминенсе”, “Реал Мадрид” ва “Олимпиакос” клубларида фаолият олиб борган. У катта саҳнага Мадрид клубидаги фаолияти билан чиққан. Марсело “қироллик клуби” билан бирга 6 карра Ла Лига, 2 карра Испания кубоги, 5 карра Испания Суперкубоги, 5 карра Чемпионлар лигаси, 3 карра UEFA Суперкубоги ва 4 карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланган. Бразилия терма жамоаси билан 2013 йилда Конфедерациялар кубогида зафар қучган. Марсело 20 йиллик фаолиятида умумий 25 та соврин ютишга муваффақ бўлди.
Live
Барчаси