Расман! Польша ракеталар қулаши ортидан жанговар шайликни оширди
Олам
−
16 Ноябрь 2022
6791Польша расмийлари мамлакат шарқидаги ракеталар қулаши билан боғлиқ ҳодиса туфайли мамлакатдаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Польша ҳукумати матбуот котиби Пётр Мюллер Хавфсизлик ва мудофаа қўмитасининг фавқулодда ҳолатга бағишланган йиғилиши якунлари бўйича баёнот берди.
“Юзага келган вазият муносабати билан Польша ҳудудидаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича қарор қабул қилинди”, дейди Мюллер.
Унинг сўзларига кўра, ракета тушиши оқибатида мамлакатнинг икки фуқароси ҳалок бўлган. Тегишли хизматлар воқеа ҳолатларини ўрганмоқда.
Бундан ташқари, Польша Президенти Анжей Дуда 16 ноябрь куни Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.
LiveБарчаси