Расман: Месут Ўзил “Фенербахче”дан кетди

Спорт

image

Туркиянинг “Фенербахче” футбол клуби германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда бугун, 13 июль куни клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинган. 

33 ёшли Ўзил 2021 йил январида “Фенербахче”га текин трансфер орқали қўшилди. Истамбулликлар сафида ярим ҳимоячи 36 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача у Англиянинг “Арсенал”, Испаниянинг “Реал” ва Германиянинг “Чалке” ва “Вердер” клубларида тўп сурган. 

Ярим ҳимоячи Испания чемпиони, Англия кубогининг уч карра соҳиби, шунингдек, мамлакат Суперкубоги соҳиби, Испания кубоги ва Суперкубоги соҳиби ҳисобланади. У Германия терма жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. 

Месут Ўзил Германия терма жамоасидаги фаолиятини 2018 йилнинг ёзида Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг якунлаган эди. Унинг бу қарорга келишига мундиалгача Ўзилнинг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганини немис мухлислари ва Германия футбол иттифоқи раҳбариятининг кескин танқид қилгани сабаб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месут Ўзил

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг