Расман: Лукаку “Рома” футболчисига айланди

Спорт

image

Бельгия терма жамоаси ва “Челси”нинг 30 ёшли ҳужумчиси Ромелу Лукаку ижара ҳуқуқи асосида “Рома” клуби сафига қўшилди. Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, бугун, 31 август куни “Рома” бельгиялик футболчи Ромелу Лукакуни 2024 йилнинг июнь ойига қадар бир йиллик ижара шартномаси билан трансфер қилган. Лукаку Рим клуби сафида 90-рақамда майдонга тушади. 

Маълумот учун, Ромелу Лукаку 2022/2023 йилги мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказди ва 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Челси” билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амал қилади. Лукакунинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 40 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Байер” клубининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун фаолиятини Италиянинг “Рома” клубида давом эттириши ҳақида хабар берилган эди. Рим клуби Азмунни 12 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Рома Интер Ромелу Лукаку Байер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг