Расман: Карвахаль “Реал”дан кетишини эълон қилди
Спорт
−
18 Май 1391 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” жамоаси сардори Дани Карвахаль жорий мавсум якунида клубни тарк этади. Бу ҳақда “қироллик клуби” матбуот хизмати хабар берди.
34 ёшли ҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган эди.
“Реал Мадрид” клубимиз ва жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бирига ўз миннатдорлигини билдиради. Клуб Даниэль Карвахаль ва унинг оиласига ҳаётининг янги босқичида омад ва энг эзгу тилакларни тилайди”, дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Дани Карвахаль “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жамоанинг ҳозирги сардори 2013 йил ёзидан буён асосий таркибда мунтазам тўп суриб келаётган эди.
У жорий мавсумда барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушди. Карвахаль мадридликлар сафида умумий ҳисобда 450 та учрашувда қатнашиб, 14 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ польшалик ҳужумчи Роберт Левандовский жорий мавсум якунида “Барcелона”ни тарк этишини маълум қилганди.
Live
Барчаси