Рамзан Қодировнинг 18 ёшли эркатойи вазир бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Аҳмад Қодиров республика Ёшлар ишлари вазири бўлди. Бундан ташқари, у республиканинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланган. Бу ҳақда бугун Чеченистон парламенти раҳбари Магомед Даудов маълум қилди.

“Азиз жияним, Чеченистон Республикаси Ёшлар ишлари вазири Аҳмад Қодировни Қодиров ордени билан тақдирлангани билан табриклайман! Бугун спорт фестивалининг очилиш маросимида унга Чеченистон Республикасининг олий мукофотини топширганимдан мамнун бўлдим”, деб ёзган Даудов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Мукофотни кичик Аҳмадга Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов спорт фестивалининг очилиш маросимида топширган. Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг фармони ўқиб эшиттирилган. 

Қайд этилишича у 2023 йил ноябрь ойидан буён Чеченистон Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шундай қилиб, Аҳмад ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги шахсий хизматлари, республикада “Биринчи ҳаракат” фаолиятида эришилган юксак натижалар, фаол ижтимоий-сиёсий фаолияти учун мукофотланган.

Бундан ташқари, маросимда Чеченистон Бош вазирининг ижтимоий блок бўйича ўринбосари, республика раҳбарининг тўнғич қизи Ойшат Қодирова Донецк халқ республикаси ордени билан тақдирлангани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам Қодиров Кабардин-Балкар Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени билан тақдирланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон вазир Аҳмад Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг