Рамзан Қодиров 21 яшар қизини медаль билан мукофотлади

Олам

image
0:00
0:00
download
Рамзан Қодировнинг қизини Мирзиёевнинг қизи ва куёви кутиб олди (фото) north_east

Рамзан Қодировнинг қизини Мирзиёевнинг қизи ва куёви кутиб олди (фото)

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи, Грозний мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Хадижат Қодирова “Чеченистон Республикаси олдидаги хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари Галас Таймасханов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Қадрдон акам, Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодиров номидан бугун мен Грозний шаҳар мактабгача таълим бўлими бошлиғи Хадижат Рамзановнага мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, бенуқсон виждонли меҳнати учун “Чеченистон Республикаси олдидаги хизматлари учун” медалини топширдим”, деб ёзган расмий ва мукофот Чеченистон раҳбарининг фармони билан берилганлигини таъкидлаган.

Таймасхоновнинг сўзларига кўра, Хадижат Қодирова ушбу лавозимга тайинланганидан сўнг “шаҳардаги мактабгача таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй берган”.

Хадижат Қодирова 2020 йил декабрь ойида Грозний мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди. Ўша пайтда у 20 ёшда эди. Бунгача Қодировнинг қизи Грознийдаги “Эртакнамо қалъа” болалар боғчаси раҳбари бўлиб ишлаган.

Чеченистонда бошқа раҳбарлик лавозимларида ҳам Рамзан Қодировнинг яқинлари ишлайди. Хусусан, унинг бошқа қизи Ойшат республика Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Хас-Магомед Қодировнинг яна бир қариндоши Грозний мери.

BBC Рус хизматининг 2018 йилдаги ҳисоб-китобларига кўра, Чеченистондаги 158 нафар юқори мартабали амалдорнинг 30 фоизи республика раҳбарининг қариндошлари, 23 фоизи қишлоқдошлари, яна 12 фоизи Чеченистон раҳбарининг дўстлари ва уларнинг қариндошларидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг