Рамзан Қодировнинг қизини Мирзиёевнинг қизи ва куёви кутиб олди (фото)

Маданият-санъат

image

Аввалроқ, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи – Маданият вазири Айшат Қодирова Ўзбекистонга келиб, Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Айшат Қодировани Тошкент халқаро аэропортида, самолёт трапи олдида Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева турмуш ўртоғи Отабек Умаров билан кутиб олган. Шу куни 22 яшар вазир шарафига Hilton меҳмонхонасида дастурхон ёзилган, концерт дастури тақдим этилган. Айшат Қодированинг ижтимоий тармоқда ёйинлаган видеосидан англашилича, ушбу кечки овқатда Президентнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева ва жияни Диёра Усмонова ҳам иштирок этган. 

Оқшомда Айшат Қодирова учун модалар намойиши ҳам ўтказилган. 

Айшат Қодирова, шунингдек, Ўзбекистонга ташрифи давомида Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова ҳамроҳлигида Ўзбекистон давлат санъат музейи билан танишган. Қолаверса, вазир хоним Чеченистон муфтийси Салоҳ Хожи Межиев билан Бухорога ҳам бориб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилган. 

2017 йилгача Ўзбекистон ва Чеченистон муносабатларида юқори даражадаги илиқлик бўлмаган. Рамзан Қодиров Ўзбекистонга илк амалий ташрифни 2017 йилнинг октябрь ойида амалга оширган эди. Ўшанда у Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди. 

Рамзан Қодиров тўнғич қизи 22 яшар Айшат Қодировани жорий йилнинг октябрь ойида Маданият вазири лавозимига тайинлади


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳноза Мирзиёева Рамзан Қодиров Айшат Қодирова

Баҳолаганлар

2980

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг