Хабарингиз бор, кеча, 14 июль куни ўзбек оналарининг “шум бола”си Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшда оламдан ўтди.
Абдураим Абдуваҳобов билан 35 йил бирга ишлаган ҳамкасби ва дўсти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева марҳумнинг шахсий сифатлари ва у билан боғлиқ хотираларини QALAMPIR.UZ`га сўзлаб берди.
Абдураим Абдуллахаевич Абдуваҳобов 1963 йил 8 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг “Драма театри актёри” факультетини тамомлаган. 1991 йилдан буён Миллий театрда фаолият юртиб келган.