Раҳмоннинг инаугурацияси қачон ўтказилиши айтилди
Олам
−
16 Октябрь 2020
4429Кеча, 15 октябрь куни Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Маҳмадтоир Зокоризода парламентнинг ҳар икки палатасининг навбатдаги мажлисини 30 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
Шу куни қайта сайланган мамлакат Президенти Имомали Раҳмон лавозимга киришади.
Инаугурация маросими Ҳукуматнинг шаҳардаги резиденцияси “Коҳи Сомон” саройида ўтказилади, кейин Миллат саройида ҳам.
Коҳи Сомонда давлат раҳбари ҳукумат аъзолари, парламент ва жамоат аъзолари ҳузурида Конституцияга, Тожикистон халқига содиқлик қасамёдини қабул қилади ва Миллат саройида унга Президент рамзлари – штандарт ва сертификат топширилади.
Юқори мартабали хорижий делегациялар инаугурация маросимига таклиф қилинмаган.
Кейин пойтахтнинг марказий майдонида Президент инаугурацияси шарафига Душанбе ҳарбий гарнизони бўлинмалари ва бирлашмаларининг паради бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайловлари ўтказилди. Унда амалдаги далват раҳбари Имомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.