QALAMPIR.UZ`да ёритилган муаммо кун ўтмай ечимини топди

Жамият

16 (5)

Кеча, 2 сентябрь куни QALAMPIR.UZ`да Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Мойариқ” маҳалласида сув қувури ёрилиб, асфальтни ўпириб юборгани ва натижада “ҳовуз” юзага келгани ҳақида “Сувсоз” Олмазордаги “ҳовуз”ни қачон беркитади? Канализацияга оққан сувнинг қадри йўқми?” номли мақола эълон қилинганди.

Мазкур мақола эълон қилингач, кечанинг ўзида соат 22:00 да туман ҳокимлиги, прокуратура ходимлари ва “Сувсоз” ДУК Олмазор тумани сув тармоқларини эксплуатация қилиш бўлими раҳбари Луқмон Ҳакимов воқеа жойига – “Мойариқ” маҳалласига борган.

Мутахассислар бутун маҳалланинг сувини ўириб, тунги соат 02:30 гача қувурнинг ёрилган қисмини ямаб, керакли техникаларни олиб келиб, “ҳовуз”даги сувни чиқариб ташлашган ва кетишган.

Тонгги соат 06:00ларда “Сувсоз” ходимлари келиб, соат 12:00 ларгача чуқурни шағал билан тўлдиришган. Бироқ ҳозирча ўпирилган жой асфальт қилинмаган. Ерни текислашдан аввал, чуқурга тўлдирилган шағал сув билан тўлалигича ўрнига туширилади. Ўйлашимизча, бунинг учун бир неча кун кифоя қилади.

Аммо бир нарса кишига оғир ботади. Бир неча соатда таъмирланиши мумкин бўлган қувур бир ҳафта материал йўқ деган важ билан тузатилмаган. Бу ҳолатни раҳбарларнинг лоқайдлигидан бошқа бирор сабаб билан изоҳлаб бўлмаса керак.

Нима бўлган тақдирда ҳам муаммога ОАВда ёритилгандан кейин ечим топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сувсоз Олмазор

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг