Путиннинг Остонадаги режалари эълон қилинди
Олам
−
10 Октябрь 2022
19717Россия Президенти Владимир Путин шу ҳафта Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 октябрь куни журналистларга Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳа, Президент шу ҳафта Остонага ташриф буюриши режалаштирилган, бу ҳақиқатан ҳам шундай. Ва бир қатор икки томонлама учрашувлар бўлади. Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити ўтказилади ва ҳоказо”, дейди у.
Песков, шунингдек, Путиннинг Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш доирасида учрашиш имкониятини ҳам инкор этмади.
“Эҳтимол”, деган Кремль матбуот котиби тегишли саволга жавоб бериб.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги сўнгги юзма-юз учрашув жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилган Шайхан ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилган эди. Ўшанда учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва 40 дақиқа давом этди. Шундай кейин томонлар икки марта телефон орқали мулоқот қилди. Телефон суҳбатининг сўнггиси жорий йилнинг 7 октябрь куни амалга ошди.
LiveБарчаси