Эрдўған ва Путин Украинадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди
Олам
−
07 Октябрь 2022
9005Россия Федерацияси ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 7 октябрь куни телефон орқали суҳбатлашди, унда Украинадаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди.
“Суҳбат чоғида Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига ҳисса қўшадиган масалалар ҳамда [Украинадаги] сўнгги воқеалар муҳокама қилинди. Президент Эрдўған Туркия Украина муаммосини барча томонлар манфаати учун тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини излашга ҳисса қўшишга тайёрлигини тасдиқлади”, дейди Туркия Президенти девонхонаси журналистларга.
Айни пайтда, Эрдўған Украинада “энг ёмон тинчлик” ўрнатилиши “уруш давом этиши”дан яхшироқ бўлади, деган фикрни билдирган.
Шунингдек, Эрдўған Украинада тинчлик ўрнатилиши учун Туркия қўлидан келган барча ишни бажаришга тайёрлигини билдирган.
LiveБарчаси