Эрдўған Путинга қўнғироқ қилди. Улар нима ҳақида гаплашди?

Олам

image

Бугун, 29 сентябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида кутилган телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Украина инқирозини ҳал қилиш истиқболлари кўриб чиқилди, дея хабар берди Туркия Президенти маъмурияти музокаралар якунлари бўйича. 

Президент Эрдўған, Россия етакчиси Владимир Путинни музокараларга яна бир имконият беришга чақирган ва бу жараёнда воситачилик ролини ўйнашга тайёр эканини айтган. 

Шунингдек, кўпроқ ижобий ўзгаришларни таъминлаш учун кескинликни пасайтириш чоралари зарурлиги қайд этилган.  

“Шу муносабат билан Туркия раҳбари ушбу жараёнга, хусусан, Украинанинг бир қатор минтақаларини Россияга қўшиш борасида тегишли чораларни кутишини айтди”, дейилади хабарда. 

Эрдўған, Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғит экспорт қилиш тарафдори эканини ҳам айтган. 

Шунингдек, суҳбатда, энергетика соҳасида – Россия табиий газини Туркияга етказиб бериш бўйича шартномаларни амалга ошириш ва Аккую атом электр станциясини биргаликда қуриш доирасидаги ҳамкорликка ижобий баҳо берилган. 

Давлат раҳбарлари 15-16-сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида эришилган келишувларни амалий амалга оширишдан манфаатдор эканликларини таъкидлаганлар.

Кремлнинг маълум қилишича, Россия Президенти Владимир Путин Эрдўғанга Донецк ва Луганск “халқ республикалари”, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар шаффоф ва халқаро ҳуқуқ, жумладан, БМТ Низомига тўлиқ мос равишда ўтгани ҳақида ахборот берган. 

Суҳбат сўнгида Эрдўған Ижевскдаги мактабда содир этилган отишмада кўплаб қурбонлар берилгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган. 

“Туркия президенти Ижевск мактабида содир этилган террорчилик ҳаракатининг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди”, дейилади Кремль хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

657

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг