Путиннинг қамоқдаги танқидчисига янги айб қўйилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси, мухолифатчи Алексей Навалнийга нисбатан янги жиноий иш очилди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" хабар берди.  

Унга кўра, Навалнийга Жиноят кодексининг 214-моддаси ("Вандализм") бўйича қўшимча уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Мухолифатчи унга нисбатан янги жиноий иш қўзғатилганини Россия Тергов қўмитаси Бош тергов бошқармасининг хатидан билиб олганини айтган. Шунингдек, у яна рафиқаси – Юлия Навальная ва адвокати билан боғлана олмаётганидан шикоят қилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдин Алексей Навальний экстремистик жамият ташкил қилганликда айбланиб, 19 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Унга нисбатан 7 та айблов қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Навалний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг