Путинга қарши бўлган болакай беш йилга қамалди
Олам
−
21 Июнь
1827315 ёшли мактаб ўқувчиси Арсений Турбин Президент Владимир Путинни танқид қилувчи варақалар тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда 20 июнь куни “Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш” Telegram-канали хабар берди.
Россияда суд Орлов вилоятининг Ливний шаҳрида яшовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси Арсений Турбинни мамлакатда террорчи ташкилот сифатида рўйхатга олинган ва тақиқланган “Россия озодлиги легиони”га хизмат қилганликда айбдор деб топган. Бироқ Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ўсмирга қўйилган айбловлар асоссиз ва у шунчаки сиёсий маҳбус ҳисобланади.
Россия тергов идоралари эса жамоатчиликка мутлақо бошқа версияни тақдим қилмоқда. Унга кўра, Турбин радикал экстремистик сиёсий қарашларни шакллантирган ва натижада 2023 йил июнь ойи бошида 14 ёшли Арсений гўёки “Россия озодлиги легион”нинг Telegram ботига хабар ёзган ва анкетани тўлдирган. Шу тариқа Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, у Россия Федерациясида террорчи ташкилот сифатида тан олинган легионга қўшилган ва мамлакатда қолиб, ё Украинага келиши ёки террорчиларга ёрдам кўрсатиши керак эди. Гўёки Турбин 2023 йил июнь-июль ойларида яшаш ҳудудидаги уйларнинг почталарига “Сизга шундай президент керакми?” деган варақалар тарқатган.
2023 йил 29 август куни Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Турбинлар оиласининг хонадонида тинтув ўтказдилар. 5 сентябрь куни Арсений ҳибсга олинди ва эртаси куни у лицейга бориш имконияти билан уй қамоғига юборилди. 2024 йил 31 майда эҳтиёт чораси айрим ҳаракатларни тақиқлашга ўзгартирилди.
Йигитнинг сўзларига кўра, у “Россия озодлиги легиони”га қўшилмаган. У ҳеч кимнинг кўрсатмаси билан эмас, балки ўз эътиқоди асосида варақалар тарқатган.
Жамоатчилик фаоллари ўсмирнинг Россия ҳукумати томонидан террорчи деб топилган ташкилот билан алоқаси исботланмаганини ва унга қўйилган террорчилик хуружларини амалга ошириш ниятида бўлган айбловлар асоссиз эканлигини таъкидлайди.
“Аслида, Арсений фақат Путинни танқид қилувчи варақаларни тарқатган. Уларни эса интернетдан юклаб олган. Бироқ прокуратура бу қонуний ҳаракатларни “террористик хусусият” билан боғлайди, тергов эса улар билан “Россия озодлик легиони” ўртасидаги алоқани исботлай олмаганлар”, дейди фаоллар.
LiveБарчаси