Путин ва Москвадаги МДҲ етакчиларининг бугунги жадвали қандай? Песков эълон қилди
Олам
−
09 Май 2023
17663Бугун, 9 май куни Россия Президенти Владимир Путин ва Москвадаги Ғалаба парадида қатнашадиган бошқа давлат раҳбарларининг кун тартиби очиқланди. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Москва. Кремль. Путин” дастури муаллифига Павел Зарубинга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, 9 май Ғалаба кунида Президент Владимир Путин ва МДҲ давлатлари етакчилари парадда иштирок этиши, гулчамбарлар қўйиши, шунингдек, норасмий нонушта режалаштирилган.
“Биринчидан, парад соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 12:00 да) бошланади. Президент сўзлайди, давлат раҳбарлари у билан бирга минбарда бўлади. Бундан келиб чиқадики, Номаълум аскар қабрига биргаликда гулчамбар қўйилади, сўнгра давлат раҳбарлари, меҳмонлар ҳузурида Президент (Путин) билан норасмий нонушта режалаштирилган”, деган Дмитрий Песков.
Москвадаги Ғалаба парадида Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Президентлари ҳамда Арманистон Бош вазири иштирок этади.
LiveБарчаси