Путин Украинани “террорчи давлат” деб атади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Россия осмони тобора хавфли бўлиб бораётгани ҳақидаги баёнотини “давлат терроризмига тенг” деб атади. Бу ҳақда у кеча, 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Улар биздан музокараларни қайта бошлашни, юзма-юз учрашувлар ўтказишни сўрамоқда. Террорчилар билан музокара олиб борилмайди”, деган Путин.

У, шунингдек, Россия ҳаво ҳудудида қандайдир фожиа юз берса, Москва бунга жавоб қайтаришини ҳам билдирган.

“Агар шундай фожиалар рўй берса, биз бунга жавоб бериш йўлини топамиз”, деган Россия Президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган халқаро авиакомпанияларни огоҳлантирган эди. У Россия осмони тобора хавфли бўлиб бораётганини ва “Россия осмонидаги хавфсиз кунлар тугаганини” айтган. Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина Россиянинг ҳарбий объектлари ҳамда урушни қўллаб-қувватлаётган иқтисодий инфратузилмага қарши дрон ва ракета зарбаларини давом эттиради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг