Путин Россиянинг энг ишончли иттифоқчиси қайси давлат эканини айтди 

Олам

image

Сербияликлар асрлар давомида Россия Федерациясининг ишончли иттифоқчилари бўлиб қолган. Москва буни билади, эслайди ва қадрлайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин 6 март куни Бутунжаҳон ёшлар фестивали иштирокчилари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.

"Россия ва Сербия ўртасидаги муносабатлар ўзига хос хусусиятга молик, улар чуқур тарихий илдизларга эга. Мен бу ҳақда доим алоҳида илиқлик билан сўз очаман, чунки асрлар давомида серблар Россиянинг энг ишончли иттифоқчилари бўлиб келган, биз буни биламиз, эслаймиз ва қадрлаймиз”, деган Путин.

Маълумот учун, аввалроқ Сербия Президенти Александр Вучич RTS телеканалига берган интервьюсида Сербия Россия олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга эмаслигини, бироқ мамлакат ҳаётий манфаатларига таҳдид солинмагунча Сербия ҳеч кимга нисбатан санкциялар қўлламаслигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирларида Россия Коммуникацияларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти 2023 йилги Россияга дўст давлатлар рейтингини эълон қилган эди. Унда  Беларусь – 87,6 балл билан илк поғонада қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сербия иттифоқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made