Путин Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон газ иттифоқига қолганлар ҳам тайёрлигини айтди
Олам
−
09 Декабрь 2022
17026Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувга келиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 9 декабрь куни Бишкекда журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
"Уларни (газ бўйича ҳамкорлик бўйича қарорлар) албатта, топиш мумкин. Шу маънода, бу қандайдир энергетик иттифоқ бўлиши мумкин”, дейди у.
Шунингдек, давлат раҳбари бу масала келишиш ва ҳатто муроса қарорларини мувофиқлаштириш, ишлаб чиқиш ва қабул қилишга эътибор қаратди.
Унинг урғулашича, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорлик яхши истиқболга эга.
“Бу (газ соҳасидаги ҳамкорлик) яхши, катта, жуда истиқболли иш. Ва келажакка яхши истиқболлар бор. Биз ишлаймиз. Бу иш бошланди”, дейди давлат раҳбари.
У бундай ҳамкорлик экспертлар даражасида тизимли иш олиб бориш, ҳисоб-китоблар, молиявий мувофиқлаштириш ва ҳар бир давлатнинг сармоя киритишда иштирокини тақозо этишини таъкидлади.
“Айтганча, ҳамма тайёр. Бу қўшма ишни ҳамма хоҳлайди, ҳатто қўшма сармоя киритишга ҳам тайёр”, дейди Путин.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган.
8 декабрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан энергетика соҳасида ҳамкорликка кириши мамлакат ичидаги истеъмол талаби билан боғлиқгини айтиб чиқди.
"Бунда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти", деган эди вазир.
Орадан кўп ўтмай, Россия Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам баёнот билан чиқиб, газ иттифоқини тузишда ҳеч ким сиёсий шартлар қўймаётгани, иттифоқ тузиш ғояси контекстида бу гап йўқлигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь