Путин Раҳмонга ҳам Трамп билан учрашуви ҳақида маълумот берди

Олам

image

Бугун, 18 август куни Россия Президенти Владимир Путин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль хабар берди. 

Суҳбат давомида Путин Анкориждаги Россия-АҚШ учрашувининг натижалари бўйича ўз мулоҳазаларини Имомали Раҳмон билан бўлишган. 

Имомали Раҳмон Украинадаги инқирозни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилган қадамларни қўллаб-қувватлаган. 

Суҳбат давомида Россия-Тожикистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳамда Россия Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи, шунингдек, “Марказий Осиё – Россия” саммити ва МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган. Ушбу тадбирлар октябрь ойида Душанбеда ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 15 август куни АҚШнинг Аляска штатида Трамп ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Тошкент вақти билан 16 август куни соат 04:25 да якунланди. Аляскада 2 соат-у 45 дақиқа давом этган музокаралар якунида Трамп ва Путин биргаликдаги матбуот анжуманида қатнашди, бироқ журналистларнинг саволларига жавоб бермади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, Аляскадаги Россия-Америка саммити натижалари ҳақида ахборот берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Имомали Раҳмон Анкориж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг