Путин оммавий эмлашни бошлашга кўрсатма берди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ҳукумат аъзолари билан йиғилишда келаси ҳафтадан фуқароларни коронавирусга қарши кенг кўламли эмлашдан оммавий эмлашга ўтишга кўрсатма берди.

“Тегишли инфратузилмани тайёрлашни сўрайман. Худога шукр, вакцинамиз ташиш учун минус 50, минус 70 даража совуқ каби қандайдир ғайриоддий шароитларни талаб қилмайди. Бизда ҳаммаси оддийроқ ва самарали ишлайди”, деган Путин.

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова душанбадан муассаса нисбатан оммавий эмлашга ўтишга тайёрлигини билдирган. Аммо ҳудудлар билан яна консультация ўтказиш керак.

“Январь охиригача 2,1 млн доза вакцина келади ва биз жиддий равишда эмлаш кампаниясини кенгайтиришимиз керак бўлади”, деган Голикова.

Маълумот учун Путин Россия вакцинасини энг самаралиларидан деб баҳолаяпти. Аммо ўзи ҳозирча у билан эмланмади. Президент 60 ёшдан катталарга эмланишга рухсат берилмагинин сабаб қилиб кўрсатганди. 

Маълум вақт ўтгач эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан катталарга ҳам вакцина билан эмланишга рухсат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин эмлаш

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг