Путин Ленин ҳақида яхши фикрда эмас...ми?
Олам
−
20 Декабрь 2019
10268Россия президенти Владимир Путин ҳар йили ўтказиладиган матбуот анжуманида Владимир Лениннинг жасадини дафн қилишга қарши чиқди.
Журналистлардан бири Путинга Лениннинг жасадини олиб чиқиладими, деб савол берди.
Владимир Путин эса Лениннинг жасадини дафн қилишга қарши эканлигини маълум қилди.
Президент Ленинни давлат арбоби эмас, балки инқилобчи бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ленин бир нечта хатоларга йўл қўйган. Биринчидан, Совет Иттифоқи таркибидаги баъзи республикалар маҳаллий халқлари тузумга мослаша олмаган. Иккинчидан, Ленин даврида Коммунистик партияни СССР билан боғланган ва у қулаганидан кейин партия ҳам парчаланиб кетган.
“Mавзолейдан Ленин жасадини олиб чиқиш масаласини кўтариш керак эмас. Қандай бўлмасин, бизда ўз ҳаёти, тақдири ва ўтмишдаги маълум ютуқлари билан шундайлигича қолиши лозим. Совет Иттифоқи жаҳон пролетариатининг доҳийси – Владимир Илич Ленин билан боғлиқ”, деди давлат раҳбари.