Путин коронавирусга қарши янги чораларни эълон қилди. Таътил муддати яна узайтирилди

Олам

image

Бугун, 28 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин вазирлар ва ҳудудлар раҳбарлари билан онлайн-йиғилиши аввалида мамлакатда коронавирусга қарши кураш доирасидаги қўшимча чора-тадбирларни маълум қилди.

Путин нутқидаги асосий нуқталар:

•    Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблигича қоляпти, эпидемиянинг авж нуқтаси ҳали ўтиб кетмаган;

•    Дам олиш кунлари 11 майгача узайтирилди;

•    Чекловлар ҳар бир минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, босқичма-босқич бекор қилинади;

•    Вазирлар Маҳкамаси ва “Роспотребнадзор”га 5 майдан кечиктирмай 12 майдан чекловларни бекор қилиш режасини ишлаб чиқиш топширилди;

•    Ҳукуматга бизнес ва аҳолини қўлла-қувватлаш, шунингдек, даромадни нормаллаштириш ва иқтисодиётни ўстириш бўйича чора-тадбирларнинг янги пакетини ишлаб чиқиш топширилди.

“Россия фуқароларикеракли талаблар, карантин ва ўз-ўзини яккалаш қоидаларига қанчалик қаттиқ риоя қилса, буларнинг бари шунчалик тез ўтиб кетади”, деди Путин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда COVID-19 коронавирусини юқтирганлар 93 558 нафарга етди. Шундан 8456 нафари даволанди ва 867 нафари вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Путин жорий йилнинг 2 апрель куни ўтказилган йиғилишда россияликлар учун таътил муддатини 30 апрелгача узайтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

616

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг