Коронавирус хавфи: Путин иккинчи марта халқига мурожаат йўллади
Олам
−
02 Апрель 2020
9909Бугун, 2 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус эпидемиясининг ёйилиши юзасидан иккинчи марта мурожаат йўллади. Мурожаат 8 дақиқадан ошиқроқ давом этди.
Мурожаатда Путин аввал эълон қилинган маош сақланган ҳолдаги таътилни 30 апрелгача (шу кун ҳам) узайтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига қўшимча ваколатлар берилишини, улар коронавирусга қарши кураш учун аниқ чораларни белгилаб олишлари кераклигини таъкидлади.
Бундан ташқари, россияликларни ҳукуматнинг талаб ва тавсияларига ўта диққат билан муносабатда бўлишлари кераклигини қўшимча қилди.
Давлат идоралари, тиббий муассасалар, дорихона ва дўконлар ишлашда давом этадиган бўлди.
Маълумот учун, Россия 3548 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 30 нафари вафот этган ва 235 нафари даволанган. Дунёда эса вирусга чалинганлар 1 млнга, қурбонлар 50 мингга қараб кетяпти. Касалликдан фориғ бўлганлар 200 мингдан ошди.
Эслатиб ўтамиз, Путин жорий йилнинг 25 март куни коронавирус инфекциясининг мамлакатда тарқалаши юзасидан халқига мурожаат йўллаганди.
LiveБарчаси