Ўзбекистон терма жамоаси яхши жамоа – Сафонов
Спорт
−
12:38 354 1 дақиқа
Россия терма жамоаси ва ПСЖ клуби дарвозабони Матвей Сафонов Ўзбекистон миллий терма жамоасини яхши жамоа эканлигини айтди. Бу ҳақда Сафонов Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида гапирди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон терма жамоаси яхши ўйин намойиш этган. Мезбонлар учрашувни фаол бошлаб, юқори прессинг қўллаган ва айрим вазиятларда Россия жамоасидан ҳам яхшироқ кўринган.
“Ўзбекистон терма жамоаси яхши жамоа. Улар ўйинни яхши бошлади, фаол прессинг қўллади ва айрим вазиятларда биздан яхшироқ кўринди. Биз рақибнинг босимини ҳис қилдик”, дейди Сафонов.
Кеча, 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Россия терма жамоаси Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон учрашувнинг 70-дақиқасига қадар 0:2 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якунда ғалабани қўлдан бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россиядан учралган мағлубиятни ғалабани эрта нишонлаш билан изоҳлаганди.
Live
Барчаси