“Путин “қувғинди”га айланади”. Байден уруш учун Россияга янги санкциялар жорий қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли унга қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилди.

Уларга қуйидагилар киради:

  • Россия бизнеси учун доллар, евро, фунт ва иенадаги операцияларни чеклаш;
  • Россияга юқори технологияли маҳсулотлар импортини 50 фоизга чеклаш;
  • Россиянинг тўртта банкига, шу жумладан ВТБга қарши санкциялар;
  • Россиянинг йирик давлат компаниялари учун АҚШ ва Европа Иттифоқи бозорларида қарз олишга чекловлар;
  • Россия расмийлари, йирик бизнесменлар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан санкциялар.

АҚШ санкциялари остида қолган банклар орасида Сбербанк “Откритие”, Совкомбанк ва Новикомбанк ҳам бор эди (“The Bell”га кўра, бу тўлиқ блокировка қилувчи санкциялар ҳақида эмас, балки АҚШдаги вакиллик ҳисобларини блокировка қилиш ҳақида, бу эса “Сбер”ни долларда операциялар ўтказиш имкониятидан маҳрум қилиши керак.). Шунингдек, санкциялар остида “Роснефть” раҳбари Игор Сечиннинг ўғиллари, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Россия Федерацияси Президентининг атроф-муҳит масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов, ВТБ ва Сбербанк топ-менежерлари ҳам бор.

АҚШ Президенти жорий қилинган санкцияларни Россиянинг Ғарб давлатлари Украинага бостириб киришидан олдин муҳокама қилган SWIFT банклараро ўтказма тизимидан узилишидан кўра кучлироқ деб атаган.

“Бу тажовуз жавобсиз қолиши мумкин эмас. Агар шундай бўладиган бўлса, Америка учун оқибатлар [газ нархи ошишидан] анча ёмонроқ бўлади”, деган АҚШ Президенти.

Унинг қайд этишича, “Путин агрессияси” Россияга иқтисодий ва стратегик маънода қимматга тушади, Россия Президентининг ўзи эса халқаро майдонда “қувғинди”га айланади.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг