Путин Қрим кўпригини портлатилишига Россия жавоб қайтаришини айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Қрим кўпригини портлатилиши бўйича Россия жавоб қайтаришини айтди. Бу ҳақда у тегишли вазирлар ва вилоятлар раҳбарлари билан учрашув чоғида гапириб ўтди.

"Албатта, Россиядан жавоб бўлади. Мудофаа вазирлиги тегишли таклифлар тайёрламоқда", дейди Путин.

Шунингдек, у кўприкда хавфсизликни яхшилаш бўйича таклифларни кутаётганини айтиб, Федерал хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитасига нима бўлганини батафсил баён этишни топширган.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин Путинга кўприк устунлари бузилмаганини, бироқ автомобил йўлининг бир қисми вайрон бўлганини ҳамда энди уни қайта тиклаш мумкин эмаслигини айтган.

Шу билан бирга, у кун охиригача кўприкда тескари ҳаракат қайта тикланишини аммо кўприкнинг бир томонидаги тўлиқ икки томонлама қатнов 15 сентябрдан, иккинчи томондан эса ноябрь ойидан йўлга қўйилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 июлга ўтар кечаси Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди. Ҳужум оқибатида Белгород вилоятидан эр-хотин вафот этиб, уларнинг қизи ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган. 

Шунингдек, Қрим ва Кубан ўртасидаги паром қатнови иши тўхтаб қолди. Шундан сўнг Россия Президенти Владимир Путин Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллинга дрон ҳужумидан сўнг Қрим кўпригида таъмирлаш ва тиклаш ишларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Мазкур портлаш юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси (Террорчилик ҳаракати) билан жиноят иши очилди. Ҳужумда Украина разведка хизматлари айбланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Қрим кўприги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг