Путин Қрим кўпригини таъмирлашни буюрди
Олам
−
17 Июль 2023
8640Россия Президенти Владимир Путин Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллинга дрон ҳужумидан сўнг Қрим кўпригида таъмирлаш ва тиклаш ишларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Владимир Путин Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин, Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, Транспорт вазири Виталий Савельев ва Қрим раҳбари Сергей Аксёновдан Қрим кўпригида юз берган портлаш оқибатлари тўғрисида ҳисобот олган.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган ушбу йиғилишда Президент Марат Хуснуллинга Қримга учиб бориш, кўприкда таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этиш бўйича топшириқ берган.
“Владимир Путин Қрим йўналишида транспорт қатновини ташкил этиш ва йўлда одамларга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, у Қрим кўпригини таъмирлаш ишларни ташкил этиш бўйича кўрсатма берди”, дейди Песков.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 июлга ўтар кечаси Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди. Ҳужум оқибатида Белгород вилоятидан эр-хотин вафот этиб, уларнинг қизи ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган.
Шунингдек, Қрим ва Кубан ўртасидаги паром қатнови иши тўхтатилган. Фавқулодда ҳолат сабаб Краснодар ўлкасидаги Қрим кўпригига кираверишда кўп километрлик тирбандлик юзага келган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15