Путин Асад билан учрашди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 25 июль куни Кремлда Сурия Президенти Башар Асад билан учрашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Сизни кўрганимдан жуда хурсандман. Биз узоқ вақт давомида минтақадаги бўлаётган муаммоларни муҳокама қила олмадик, энди муҳокама қилиш имкониятига эгамиз. Албатта, минтақадаги вазият қандай ривожланаётгани ҳақидаги фикрингиз мени жуда қизиқтиради. Афсуски, у ёмонлашишга мойил, биз буни кўриб турибмиз. Бу тўғридан тўғри Сурияга ҳам тааллуқлидир”,  деган Путин.

Ўз навбатида, Асад ҳам бутун дунёда ва Евросиё минтақасида рўй бераётган барча воқеаларни инобатга олиб, бугунги учрашув ушбу воқеалар ривожининг барча тафсилотларини, юзага келиши мумкин бўлган истиқболлар ва сценарийларни муҳокама қилиш учун жуда муҳим эканини қайд этди.

Асад охирги марта Россияга 2023 йилнинг март ойида борган.

Қайд этиш жоизки, 2024 йил бошидан буён матбуотда Асад ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги илк учрашув Россияда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ армияси Сурия шимоли-шарқидаги Хасака вилоятидаги базасига 40 нафар қўшимча куч юборганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Путин Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг