АҚШ армияси Суриядаги базасига қўшимча куч юборди
Олам
−
15 Июль
4490АҚШ армияси Сурия шимоли-шарқидаги Хасака вилоятидаги базасига 40 нафар қўшимча куч юборди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Маҳаллий манбаларга кўра, АҚШ аскарлари карвони 14 июль куни кечқурун Ироқ ва Сурия ўртасидаги Ал-Валид чегара пункти орқали Хасака шаҳрига кириб келган.
Шунингдек, Америка аскарларини олиб кетаётган 40 та машинадан иборат карвон, жумладан, Бредли зирҳли машиналари Хасаканинг Шеддади ҳудудидаги ҳарбий базага етиб келган. Карвонда ўқ-дорилар, йиғма конструксиялар ва Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа қуроллари ташувчи машиналар ҳам бор эди. Карвонга Америка вертолётлари ҳамроҳлик қилган.
Қайд этилишича, 2019 йил октябрь ойида “Тинчлик булоғи” операцияси бошланиши билан Қўшма Штатлар нефть конлари атрофида жойлашишга ва ўз базаларини операция ҳудудидан эвакуация қилишга қарор қилди.
Америка аскарлари, айни пайтда Хасака, Ракка ва Дайр эз-Зор вилоятларида ушбу ташкилот эгаллаб олган ҳудудлардаги кўплаб база ва ҳарбий постларда мавжуд.
Маълумот учун, 25 июнь куни АҚШ армияси Хасакададаги базаларига 40 бирлик техникадан иборат ҳарбий қўшимча куч юборган.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь