Путин 2023 йилнинг геосиёсий ғолибидир – WSJ

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Американинг “The Wall Street Journal” нашри томонидан йилнинг геосиёсий ғолиби деб топилди.

Нашрнинг қайд этишича, Россия Президентининг жаҳон миқёсидаги мавқейи бир йил аввалгига қараганда беқиёс даражада ошган.

“Киевнинг мақтанган қарши ҳужуми тўхтаб қолди, Россия иқтисоди Ғарб санкцияларини енгиб ўтди, Европанинг қатъияти сусайиб, Америка қўллаб-қувватлаши камайиб бормоқда. Буларнинг барчаси Путиннинг позициясини бир йил олдингига қараганда кучлироқ қилади", дейди WSJ муҳаррири Жерард Бейкер.

Шунингдек, 2023 йилги ғолиблар рўйхатига йилнинг энг яхши бизнесмени деб топилган Илон Маск ва АҚШ иқтисодиёти ҳам киритилган.

"Мен бу баёнот билан кўпчиликни ғазаблантираман, аммо АҚШ йил иқтисодиёти бўлди. Нархлар жуда юқори эканини биламан ва бу аҳолининг салбий кайфиятини тушунтиради. Аммо 2023 йилда барча жаҳон стандартлари бўйича Қўшма Штатлар ҳаммадан олдинда бўлганини инкор этиш қийин. Агар бир йил олдин иқтисодиёт деярли 2,5 фоизга ўсади, ишсизлик 4 фоиздан паст бўлади, инфляция эса 3 фоиздан сал кўпроқ бўлади, деб айтганимда кулиб қўйган бўлардингиз. Аммо бу натижалар келажакдагилар контекстида ҳисобга олиниши керак. Яна бир мунозарали танлов – бу Маск, у йилнинг бизнес ғолиби. Унинг машҳур ижтимоий тармоқдаги ташаббуси унга жуда қимматга тушган бўлиши мумкин, аммо унинг асосий бизнеси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ва бу билан у сўз эркинлиги нуқтайи назаридан иккиюзламачилик авж олган даврда ҳамон кимдир самимий фикр алмашиш учун майдон яратишга қодир эканини кўрсатди”, деб ёзади Жерард Бейкер.

WSJ йил мағлубларини ҳам эълон қилган. Нашр версиясига кўра, булар АҚШдан ўтиб кета олмаган Хитой иқтисодиёти ва Walt Disney компаниясини қулашига олиб келаётган бош директор Боб Айгер.

Эслатиб ўтамиз, “Time” журнали ҳам Владимир Путинни “Йил одами” номига даъвогарлар рўйхатига қўшганди. Бироқ америкалик поп юлдузи Тейлор Свифт Путинни ортда қолдириб, “Йил одами” деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Владимир Путин Илон Маск The Wall Street Journal

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг