Тейлор Свифт Путинни ортда қолдириб, “Йил одами” бўлди 

Бу қизиқ

image

Бугун, 6 декабрь куни америкалик поп юлдузи Тейлор Свифт Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Буюк Британия Қироли Чарльз III ни ортда қолдириб, “Time” журнали томонидан “Йил одами” , деб топилди. Унинг сурати бўлган журнал муқоваси нашрнинг Instagram'ида пайдо бўлди.

“Сайёрамиздаги саккиз миллиард одам вакили сифатида битта одамни танлаш осон иш эмас. Биз дунёга ёруғлик келтирадиган  қувонч улашувчи одамни танладик”, деб ёзади журнал бош муҳаррири Сем Жейкобс.

Тейлор Свифт Владимир Путин, Чарльз III ва шу ҳафта дастурда эълон қилинган бошқа финалчиларни ортда қолдирди.

"Свифтнинг санъаткор сифатидаги ютуқлари – маданий ва тижорий жиҳатдан шунчалик каттаки, уларни санаб ўтиш деярли маъносиз бўлиб туюлади", деб ёзади нашр.

Маълумот учун, “Time” олдинги 12 ой ичида дунёга энг катта таъсир кўрсатган шахс, гуруҳ ёки концепцияга ушбу унвонни беради. 1920 йилларда маркетинг ҳийласи сифатида тақдим этилган мукофот ҳафталик босма журналлар долзарблигини сақлаб қолиш учун курашаётгани сабабли шов-шув кўтаришда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  "2023 йилнинг одами" номинацияси учун номзодлар рўйхатида "Голливуд исёнкорлари" – йил бўйи иш ташлаган Голливуд ёзувчилари ва актёрлари, инқилобий сунъий интеллект ChatGPT асосчиси бўлган OpenAI компанияси бош директори лавозимидан кетгач, жамоасининг шов-шувли норзиликларидан сўнг яна ўз ўрнига қайтган Сэм Альтман, "Barbie" фильми ва бошқалар бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Йил одами Тейлор Свифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг