Путин ҳам Мирзиёевни референдум муваффақиятли ўтгани билан қутлади
Жамият
−
02 Май 2023
5130Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга конституциявий референдум мувффақиятли ўтгани муносабати билан табрик йўллади. Унинг табриги Кремль сайтида эълон қилинди.
“Умумхалқ овоз бериш натижалари давлат институтларини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз кенг қўллаб-қувватланаётганини тўлиқ тасдиқлади”, дейди Путин ўз табригида.
Шунингдек, у Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев ҳам Президент Мирзиёевни қутлаган эди. Шунингдек, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам телефон орқали мулоқотда Мирзиёевни Конституция бўйича референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь