Мирзиёев Жапаров билан телефонда нималарни гаплашди?

Жамият

image

Бугун, 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Жапаров Мирзиёевни Конституция бўйича референдумнинг муваффақиятли натижалари ва ушбу тадбир юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилгани билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳаларни илгари суришда амалий натижаларга эришилаётганига тўхталиб ўтилди.

Қардош халқларни яқинлаштиришда Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик театрнинг янгиланган биноси очилгани ва Қўқон шаҳрида талабалар спартакиадаси ўтказилгани муҳим аҳамиятга эга.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат оқсоқоллари ва ёшлари иштирокидаги Авлодлар мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бердилар.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан, жорий йилнинг июнь ойида Қирғизистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев референдум Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг