ПСЖ Месси билан шартномани узайтирмоқчи

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда “Мarca” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, томонларнинг амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзида тугайди. Бироқ парижликлар раҳбарияти футболчи вакилларига ҳамкорликни 2024 йилгача узайтирмоқчи эканини маълум қилган. 

Қайд этилишича, Месси ПСЖдаги келажаги ҳақида 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан сўнг бир қарорга келади. Лионель ўзининг психологик ва жисмоний ҳолатини ўша пайтда баҳоламоқчи.

ПСЖ расмийлари биринчи мослашув мавсумидан сўнг, Месси “Барселона”да кўрсатган ёрқин ўйинини намойиш қилишига ишонмоқда. Қолаверса, унинг парижликлар таркибида бўлиши клуб учун иқтисодий ва имидж жиҳатдан фойдали бўлди. Яъни, Мессининг трансферидан сўнг ПСЖ 10 та янги ҳомийлик шартномасини имзолади.

Маълумот ўрнида, Месси парижликлар сафига 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Ўтган давр мобайнида, у ПСЖ сафида 34 та ўйинда 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув яна бир йил муддатга амал қилади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

PSJ Messi

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг