ПСЖ Мбаппега футбол тарихидаги энг катта маошни ваъда қилмоқда

Спорт 11850
image

Франциянинг ПСЖ клуби 23 ёшли футболчи Килиан Мбаппени жамоада олиб қолиш учун курашдан тўхтагани йўқ. ПСЖ жамоаси Килианга шартномани узайтириш учун 300 миллион евро бонус таклиф қилган. Бу ҳақда “Eurosport España”  нашри хабар берди.

Манбага кўра, янги келишув шартларида франциялик футболчига солиқлар тўланганидан кейин йилига 100 миллион евро маош таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, Килиан имиж ҳуқуқларининг кўп қисмини тасарруф этиши мумкин бўлади. Агар, Мбаппе ушбу таклифни қабул қилса, футбол тарихидаги энг катта маош оладиган футболчига айланади.

Қайд этиш жоизки, эндиликда “Реал Мадрид” раҳбарияти Мбаппенинг трансферини амалга оширишнинг иложи йўқ, деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, футболчининг онаси "Реал Мадрид" ва ПСЖнинг таклифлари ўртасида катта фарқ йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум парижликлар сафида Мбаппе барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жорий йилнинг 30 июн куни унинг ПСЖ клуби билан шартномаси тугайди. Шундан сўнг, Килиан Мбаппе эркин агент сифатида исталган жамоа сафига  қўшилиши мумкин. “Тransfermarkt” портали франсиялик иқтидор эгасини 160 миллион еврога баҳоламоқда. Бу жаҳон футболидаги энг қиммат нарх ҳисобланади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 485
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×