Прокурор суддан “Бахти Ташкентский”нинг ўғиллари ва акасига 10 йилдан ортиқ қамоқ жазоси сўради
3-саҳифа
−
11 Июль
8787Прокурор суддан “Бахти Ташкентский”нинг ўғиллари ва акасини 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг шериклари экани айтилган 36 нафар шахсга доир иш Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 3 июндан буён кўрилмоқда. Таҳририятдаги маълумотларга кўра, шу кунларда суд терговни якунлаб, томонлар музокарасига ўтган. Давлат айбловчиси суддан барча судланувчиларга айби тасдиғини топганига қараб турли йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган. Судланувчилар орасида Қудратуллаевнинг 2 та ўғли ва акаси ҳам бор.
“Бахти Ташкентский”нинг ўғли Бекзод Қудратуллаевич Зафаров
Қудратуллаевнинг тўнғич ўғли Бекзод Қудратуллаевич Зафаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “в” банди, 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “в” банди билан айбланиб қўлга олинган эди. Давлат айбловчиси суддан Бекзод Қудратуллаевни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
“Бахти Ташкентский”нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев
Қудратуллаевнинг кенжа ўғли – 27 яшар Ихтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” банди билан айбланаётган эди. Давлат айбловчисига кўра, Ихтиёр Қудратуллаев 1 та эпизодда айбланган ва айблов ўз тасдиғини топган.
“Ихтиёр Қудратуллаев 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” бандида айтилган жиноятларни содир этгани ўз тасдиғини топди. Унинг судланмагани ва бошқаларни ҳисобга олиб, содир этган жиноятини хавфлилик даражаси ва бошқа жиноятлардаги иштирокини инобатга олган ҳолда Жиноят кодексининг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) ва 72-моддаси (Шартли ҳукм қилиш)ни қўлламасдан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши ва жазони умумий тартибли колонияда ўташини сўрайман”, дейди давлат айбловчиси.
“Бахти Ташкентский”нинг акаси Шуҳрат Қудратуллаев
Давлат айбловчиси суддан қўлга олинганда товламачиликда айбланган “Бахти Ташкентский”нинг акаси Шуҳрат Зафарович Қудратуллаевга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради.
Прокурорга кўра, Шуҳрат Қудратуллаевга қўйилган Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ўз тасдиғини топган. Судланувчи 2017 йилда шартли озод этилгани ва ўталмай қолган жазоси борлиги инобатга олиниб, уни Жиноят кодексининг 34-моддаси (Рецидив жиноят)га асосан ўта хавфли рецидивист деб топиш ва 11 йил озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, давлат айбловчиси Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилган айбловлар тасдиғини топгани, енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини ва бошқа барча ҳолатларни инобатга олиб, Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш), 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик), 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)сида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, яъни бир неча жиноятлар содир этганлик учун узил-кесил жазо тайинлаш йўли билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, Жиноят кодексининг 34-моддасини қўллаб, “Бахти Ташкентский”ни ўта хавфли рецидивист деб топиш ва тайинланган жазо муддатини махсус тартибли колонияда ўташини сўраган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь